Кўп бериладиган саволлар
Қабул
1-синфга қабул қачон бошланади?
Қабул ҳар йили my.maktab.uz портали орқали эълон қилинган муддатларда ўтказилади.
Қабул учун қандай ҳужжатлар керак?
Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, тиббий маълумотнома (086-шакл) ва ота-онанинг паспорти.
Ўтказиш
Бошқа мактабга қандай ўтказилади?
Ота-она қабул қилувчи мактаб директори номига ариза ёзади; бўш ўрин бўлса, ўқувчи шахсий ҳужжатлари билан ўтказилади.
Ўқув жараёни
Баҳоларни қаерда кўриш мумкин?
Баҳолар ва уй вазифалари eMaktab электрон кундалигида (emaktab.uz) эълон қилинади.
Мактаб формаси мажбурийми?
Ҳа, Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ ягона мактаб формаси жорий этилган.
Мурожаат
Мурожаатга қанча муддатда жавоб берилади?
Қонунчиликка кўра мурожаатлар 15 кун ичида кўриб чиқилади.