2026–2027-ўқув йилида ягона мактаб формаси талаблари

Ўғил ва қиз болалар учун форма талаблари эслатилди: спорт кийими ва джинси тақиқланади.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига ҳамда мактабнинг ички тартиб-қоидаларига мувофиқ, 2026–2027-ўқув йилида барча ўқувчилар учун ягона мактаб формаси белгиланган.

Ўғил болалар учун: оқ кўйлак (классик услубда), тўқ кўк ёки қора рангли шим ва пиджак/жилет, классик поябзал.

Қиз болалар учун: оқ блузка (кўйлак), тўқ кўк ёки қора рангли юбка (тиззадан пастда) ёки шим ҳамда пиджак/жилет, классик поябзал.

Муҳим: ўқувчиларнинг мактабга спорт кийими, джинси, ёрқин рангли ва тартибга мос келмайдиган либосларда келиши тақиқланади. Спорт формаси фақат жисмоний тарбия дарсларида кийилади.

Барчасини кўриш