2025–2026-ўқув йили якунлари: сертификатли устозлар ва ўқувчилар сони ошди

42 нафар педагогдан 18 нафари, 7–11-синфларнинг 138 нафар ўқувчисидан 55 нафари миллий ёки халқаро сертификат олди.

Мактаб жамоаси 2025–2026-ўқув йилида таълим сифатини ошириш, педагогларнинг касбий маҳоратини юксалтириш ва ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш бўйича тизимли иш олиб борди.

42 нафар педагогдан 18 нафари ўз фанлари ва хорижий тилларни билиш даражаси бўйича турли даражадаги халқаро ҳамда миллий сертификатларни қўлга киритди.

7–11-синфларда таҳсил олаётган 138 нафар ўқувчидан 55 нафари турли йўналишларда миллий ва халқаро сертификатларга эга бўлди. Муваффақиятлар асосан хорижий тиллар (ЦЕФР, ИЭЛТС), аниқ ва табиий фанлар ҳамда она тили ва адабиёти фанларига тўғри келади.

Барчасини кўриш